

Унда Англиянинг "Кристал Пэлас" ва Испаниянинг "Райо Вальекано" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Ўйин Лейпциг шаҳридаги шу номли стадионда бўлиб ўтди. Баҳсни бош ҳакам сифатида Маурицио Мариани бошқариб борди. Ўйин лондонликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдаги ягона голга Жан-Филипп Матета муаллифлик қилди. "Кристал Пэлас"нинг франциялик ҳужумчиси иккинчи бўлим бошида, яъни 51-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди.
Шу тариқа, "Кристал Пэлас" ўз тарихида илк бор еврокубок турнирида ғолибликни қўлга киритди.



