Абрамов ва Ҳайдаров Наманган вилояти ҳокими билан учрашди

Alisher
20 мар 2021
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ва ЎФА Терма жамоалар бўлими бошлиғи Азиз Ҳайдаров кеча Наманган шаҳрида бўлди

ЎФА вакиллари Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Абдураззоқов билан учрашиб, Ўзбекистон МТЖнинг «Марказий» стадионида ўтадиган ўртоқлик ўйини бўйича суҳбат қурди.

Учрашувда 26 март санасида Гана терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган баҳсга юқори савияда тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Гана халқаро ўртоқлик учрашуви Намангандаги «Марказий» стадионида 26 март соат 18.00 да бошланади.


AlisherМуаллиф
Манба: ufa.uz