

Иссиқкўлда ташкил этилган йиғиннинг сўнгги қисмида самарқандликлар Қирғизистон Биринчи лигаси иштирокчиси бўлган "Намис" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушишди. Мазкур баҳсда "Динамо" вакиллари рақиб дарвозасига жавобсиз 11 та тўп киритиб, 11:0 ҳисобидаги ўта йирик ғалабани қўлга киритишди.
"Намис" - "Динамо" – 0:11
Голлар: Ҳожимирзаев 4, 12, 34, 72, Абдураҳмонов 17, 29, Облоқулов 41, Ўрмонжонов 56, Халилов 63, 85, Жепаров 77.
Жамоа режасига кўра, футболчилар 13 июлдан бошлаб Самарқанд шаҳрида навбатдаги расмий учрашув учун сўнгги тайёргарлик босқичига киришади. Эслатиб ўтамиз, "Динамо" Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тури доирасида 18 июль, шанба куни Навоийда "Қизилқум" жамоаси меҳмони бўлади.



