"Динамо" ва "Рубин" Ўрозовнинг трансферини келишиб олди

Iskandarov Abdulaziz
19 июл 2026, 20:00
Ёзги трансфер ойнасида муҳокама марказида турган ўтишлардан бири Жаҳонгир Ўрозов билан боғлиқ бўлди.

Айниқса Жаҳон чемпионатидан сўнг унинг турли жамоаларга ўтиши борасида хабарлар кўпайди. "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов кеча "Қизилқум"га қарши ўйиндан сўнг бу борада фикрини билдирди.

"Унга Россиянинг "Рубин" клубидан хат келди. Ўз навбатида биз ҳам бу хатга жавоб бердик. Хуллас ҳар иккала клуб футболчи трансфери бўйича келишиб олдик. Энди ҳамма гап Ўрозовнинг ўзида қолди. Жаҳонгир тез орада "Рубин" билан шартнома имзолаши мумкин",- дейди Вадим Карленович.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф