Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди

Sherzod Nurmatov
23 мар 2026, 18:02
Бугун Кубокда 1-саралаш босқичи якунланди.

Ўзбекистон Кубоги

1-саралаш босқичи

Кун доирасидаги биринчи ўйинда "Шердор" "Самарқанд ФА" дарвозасини 3 бор ишғол этди, иккинчи учрашувда эса "Ҳавоқанд" "Тошкент ФА"ни пенальтилар сериясига кўра ютиб, 2-босқичга йўл олди.

"Самарқанд ФА" – "Шердор" 0:3

Голлар: Зоҳир Собиров, 5 (0:1), Акмал Козимов, 6 (0:2), Муроджон Шамсиддинов, 53 (0:3)

Гол урилмаган пенальти: Жавлон Маликов 69 ("Самарқанд ФА")

"Ҳавоқанд" – "Тошкент ФА" 1:1 (пенальтилар бўйича – 5:4)

Голлар: Анвар Салимов, 26 (0:1), Мубашер Валиев, 61 (1:1)

Энди "Шердор" 26 март куни саралашнинг 2-босқичида "Оқ-тепа"га қарши баҳс юритса, "Ҳавоқанд" "Жиззах ФА" билан рўбарў келади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›