"Уйда ўйнаш жамоага барибир қулайлик беради, лекин осон рақиб йўқ" — Хайрулла Каримов

Iskandarov Abdulaziz
2 июн 2026, 13:15
Ўзбекистон Кубоги қуръасидан олдин ОКМК устози Хайрулла Каримов тахминларини билдирди.


“Тўғриси, мен тахмин қилишни ёқтирмайман. Кимга қайси рақиб тушиши қуръага боғлиқ, шунинг учун натижаларни кутамиз. Лекин, албатта, ўз майдонимизда ўйнаш барибир қайсидир маънода жамоага устунлик ва қулайлик беради.

Кўрамиз, қуръа қандай бўларкан. Ҳозирги ўйинлардан кўриниб турибдики, ҳар бир жамоа бир-бирига жиддий қийинчилик туғдира олади. Худо хоҳласа, қуръа натижасидан келиб чиқиб, кейинги босқичга чиқиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз”, – деди мураббий.

Олмалиқликлар 3-турда "Арал"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, 7 очко тўплаган ҳолда, "А" гуруҳи пешқадами сифатида 1/8 финал босқичига чиққан эди.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›