

Ўйин Хорватиянинг Риека шаҳридаги "Руевица" стадионида бўлиб ўтди. Баҳс меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Хорватия - Бельгия 0:2
Голлар: Тилеманс 38, Лукаку 90+6.
Учрашув тафсилотлари:
Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс 38-дақиқада ўйиндаги биринчи голни урди.
Ҳужумчи Ромелу Лукаку 90+6-дақиқада Бельгиянинг устунлигини икки баробарга оширди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар яқин орада АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишади. Турнир ўйинлари 11 июндан 19 июлга қадар давом этади.
Хорватия терма жамоаси гуруҳ босқичида "L" гуруҳида Англия, Панама ва Гана жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Бельгия эса "G" гуруҳида Миср, Эрон ва Янги Зеландия терма жамоалари билан кураш олиб боради.



