Аббос Эргашев: "Сурхон" билан баҳсда ҳам ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз"

Aslanov Jasurbek
2 июн 2026, 23:24
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди. Унда "Гулистон" футбол клуби меҳмонда "Сурхон"га қарши беллашади.

Хабарингиз бор, гулистонликлар гарчи биринчи лигада иштирок этишига қарамай, ўз гуруҳида “Нефтчи”дан кейин 2-поғонани эгаллаб, кейинги босқичга чиқди. Эндиликда “Сурхон” билан ўзаро ҳисоб-китоб қилади.

Қуръа ташлаш маросимидан сўнг жамоа бош мураббийи Аббос Эргашев “Сурхон” билан баҳс ва биринчи лигада олдинда турган икки баҳс ҳақида фикр билдирди.

“Ўзбекистон кубоги баҳслари жуда шиддатли ўтмоқда. Кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Аввал ҳам айтганимдек, биз ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Чунки бу биз учун катта синов ва тажриба ҳисобланади. “Сурхон” билан билан ҳам ижобий натижага қараб, ҳаракат қиламиз. Бу баҳсга қадар вақт бор. Албатта, рақибни ҳам ўрганишда давом этамиз.

Ҳозирда биринчи лигада яна 2 та ўйинни ўтказиб олишимиз керак. Бу ўйинлардаги натижалар жамоамизнинг натижалари учун муҳим ҳисобланади. Клубимиз раҳбарияти Ўзбекистон кубоги ва 1-лига ўйинларида ғалаба қозонишимиз учун барча шароитларни яратиб берган. Фақат биз ўша мақсадлар сари ҳаракамт қилсак бўлди”, — деди Эргашев.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›