

“Менимча, бизга "Насаф" рақиб бўлса керак. Агар "Насаф" билан тўқнаш келсак, жуда қизиқарли ва шиддатли ўйин бўлади.
Шунингдек, Кубок баҳсларида Пролига жамоалари билан ўйнаш анча қийинроқ кечади деб ҳисоблайман, чунки улар Суперлига жамоаларига қарши учрашувларда майдонга бутунлай бошқача иштиёқ, мотивация ва куч билан тушишади.
Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" жамоаси "E" гуруҳида барча рақибларини мағлуб этиб, 9 очко тўплаган ҳолда кейинги босқич иштирокчисига айланган эди.



