"Ривер Плейт" "Реал" ва "Манчестер Сити" футболчиларини ижарага олмоқчи

Aslanov Jasurbek
2 июн 2026, 23:58
"Ривер Плейт" клуби Франко Мастантуоно ва Клаудио Эчеверрини ижарага олишни мақсад қилган.

Журналист Хуан Патрисио Балбининг маълумотларига кўра, аргентиналиклар ушбу футболчиларнинг трансфери бўйича "Реал" ва "Манчестер Сити" клублари билан илк музокараларни бошлаб юборишган.

Эчеверрининг қайтиши унинг мақоми ва футболчининг ўз юртига қайтишга бўлган яққол хоҳиши туфайли кўпроқ реал вариант сифатида кўрилмоқда.

Мастантуоно жорий мавсумда "Реал" сафида Ла Лигада 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.

Эчеверри эса ярим йил давомида "Байер" (Бундеслигада 6 та ўйин) ва ярим йил "Жирона" (Испания чемпионатида 17 та ўйин, 1 та гол) таркибида тўп сурган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/juanbalbi9

Сўнгги янгиликлар

Барча ›