Ислом Исмоилов: "Қуръадан олдин "Пахтакор" тушишини истаган эдим"

Iskandarov Abdulaziz
2 июн 2026, 20:25
Бироз олдин Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига қуръа ташланди.

Шубҳасиз, мазкур босқичнинг марказий қарама-қаршилиги "Нефтчи" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтади. Бу тўқнашув финал олдидан финал мақомини олади.

Биз қуръа натижалари ҳақида фарғоналиклар устози Ислом Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

​"Қуръадан олдин ўзим ҳам "Пахтакор" тушишини хоҳлаётганимни айтиб ўтгандим. Сабаби бу йил ҳисобидан "Пахтакор" билан яна бир бор ўз уйимизда ўйнаш учун бу яхши имконият эди. Худо хоҳласа, мухлисларимиз олдида бу йилги мағлубият учун реванш оламиз. Албатта, бу финал олдидан бўлиб ўтадиган катта миқёсдаги учрашувдир. Ўйлайманки, бу баҳсда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл оламиз”, – деди мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф