Данте "Бавария" ўринбосарлар жамоаси мураббийи бўлди

Sherzod Nurmatov
2 июн 2026, 20:50
"Бавария" мюнхенликлар собиқ футболчиси Дантени U-23 жамоасига бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилди.

Футболчи 42 ёшида фаолиятини тугатди. Бу унинг биринчи мураббийлик иши.

2025/26 йилги мавсум Данте "Ницца"да ўйнади ва 19 ўйинда 1 та голли пас узатди.

Бразилиялик футболчи 2012 йилдан 2015 йилгача "Бавария"да ҳаракат қилган ва жамоа билан 3 карра Германия чемпиони, 2 карра Германия Кубоги соҳиби бўлган, Чемпионлар Лигаси ва УEФА Суперкубогида ғалаба қозонган.

Шунингдек, Данте "Ювентус", "Лилль", "Шарлеруа", "Стандард", "Боруссия" Мёнхенгладбах, "Вольфсбург" ва "Ницца" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbayern.com