Оскар Гарсия: "Арбелоа фақат Моуриньо ҳақида гапиргани учун мураббий бўлди"
14 янв 15:44
Янгиликлар
Оскар Гарсия: "Арбелоа фақат Моуриньо ҳақида гапиргани учун мураббий бўлди"
"Сельта" ва "Брайтон" клублари собиқ бош мураббийи Оскар Гарсия Альваро Арбелоанинг "Реал"га тайинланишига кескин муносабат билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо кетганидан сўнг, душанба куни 42 ёшли мутахассис "қироллик клуби" бошқарувига келди.
"У Моуриньога ўхшашни хоҳлайди ва ҳозир "Реал" мураббийи бўлиб турганининг ягона сабаби — фақат Моуриньо ҳақида гапиришидир.
Тактик жиҳатдан, мен "Кастилья"нинг бир нечта ўйинларини кўриб шуни айтишим мумкинки, у Хаби Алонсонинг олдида ип эшолмайди.
У Хаби Алонсо билан чиқиша олмаган футболчилар билан ишлайди. Президент уни қанчалик қўллаб-қувватламасин, жамоада кимнинг сўзи ўтиши ҳали номаълум. Президент учун ким муҳимроқ: Винисиусми ёки Арбелоа?
У мухлислар қандай ўйин кутаётганини билади... лекин вазиятни ўзгартириш учун ўзини жуда яхши томонлама кўрсатишига тўғри келади", — деди Гарсия Catalunya Radio эфирида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар