

"Брайтон" ва "Севилья" собиқ футболчиси Франциянинг "Страсбур" клубида ажойиб мавсум ўтказди. У 43 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Бу унга Лионель Скалонининг бошчилигидаги Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан жой олиш имконини берди.

Шунингдек, француз клубининг яна бир юлдузи, ҳужумчи Эмануэль Эмегха 2026/27 йилги мавсум "Челси"га қўшилиши ҳақида хабар берилмоқда.



