"Челси" янги бош мураббийи билан келишиб олди

16 май 2026, 22:24
"Челси" Хаби Алонсо билан келишувга эришди.

"Реал" собиқ бош мураббийи жамоани қабул қилиб олиш олдидан энг камида 2 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. Испаниялик ёздаги трансферлар пайтидаги қарорларда муҳим ўрин тутадиган шаҳс бўлади.

"Челси" ушбу мавсумда икки мураббийни ишдан бўшатишга улгурди - Энцо Мареска ва Лиам Росеньор. Айни дамда Калум Макфарлейн жамоани вақтинчалик бошқарувчи бўлиб турибди.

Лондонликлар 36 ўйинда 49 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. Бугун жамоа Англия Кубоги финалида "Манчестер Сити"га мағлуб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›