

Агар Лондон клубининг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ўз тактик схемасида марказий ярим ҳимоячиларнинг чуқурроқ боғламини қўллашга қарор қилса, у испаниялик футболчини ўз сафига қўшиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.
Нико Гонсалес 2025 йилда "Порту"дан "Манчестер Сити"га 60 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "шаҳарликлар" сафида барча мусобақаларда 40 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди. Transfermarkt портали испанияликнинг нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.



