"Милан" Аллегри ва раҳбариятнинг истеъфоси ҳақида: "Скудетто учун реал имкониятимиз бор эди"

Aslanov Jasurbek
25 май 2026, 22:21
"Милан" клуби бош мураббий Массимилиано Аллегри ва спорт раҳбариятининг ишдан бўшатилиши юзасидан расмий баёнот берди.

Жамоа А Серия мавсуми якунларига кўра 5-ўринни эгаллаб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасидан қуруқ қолган эди.

"Ўтган мавсумдаги омадсизликдан сўнг, клуб раҳбарияти жамоа олдига Чемпионлар Лигасига қайтиш ва А Серияда барқарор ғалабалар учун пойдевор яратиш вазифасини қўйган эди.

Мавсумнинг катта қисмида биз А Серия турнир жадвалида дастлабки икки ўринни эгаллаб турдик ва скудетто учун курашишга реал имкониятимиз бор эди.

Бироқ мавсумнинг якуний қисми унгача кўрсатилган ўйин даражасига умуман мос келмади, кечаги сўнгги учрашувдаги аламли мағлубият эса мавсумни мутлақ муваффақиятсизликка айлантирди.

Энди ўзгаришлар ва футбол соҳасидаги барча ишларни тўлиқ қайта ташкил этиш вақти келди.

Биз бош директор Жоржио Фурлани, спорт директори Игли Таре, бош мураббий Массимилиано Аллегри ва техник директор Жеффри Монкада билан хайрлашамиз. Уларнинг ҳар бирига фаолияти давомида "Милан" йўлида кўрсатган фидоийлиги ва тинимсиз меҳнати учун миннатдорчилик билдирамиз.

Кейинги тайинловлар белгиланган тартибда амалга оширилади — бундан мақсад янги мавсумга муносиб ва юқори даражада тайёргарлик кўришдир", — дейилади "россонери" баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: acmilan.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›