Мексика Президенти: "АҚШ Эрон терма жамоаси ўз ҳудудида бўлишини истамади, шу сабабли эронликлар бизга мурожаат қилишди"

Aslanov Jasurbek
25 май 2026, 21:59
Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум нима учун Эрон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати пайтида айнан Мексикада жойлашишига тўхталиб ўтди.

Аввалроқ Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож жамоанинг машғулотлар базаси АҚШдан Мексикага кўчирилганини маълум қилган эди.
"Америка Қўшма Штатлари Эрон жамоаси ўз ҳудудида бўлишини хоҳламади. Шундан сўнг улар [Эрон] бизга: “Мексикада база ташкил қилсак бўладими?” деб сўрашди, биз эса: “Ҳа, ҳеч қандай муаммо йўқ”, дея жавоб қайтардик", - деди Мексика Президенти.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 мусобақаси 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Roya News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›