“Реал” президентлигига номзод Рикельме: “Мен аллақачон халқаро даражадаги икки юлдуз билан келишиб қўйдим”

Aslanov Jasurbek
26 май 2026, 00:29
“Реал Мадрид” президентлигига номзод Энрике Рикельме клуб учун икки нафар юлдузли футболчи билан шартнома масаласини ҳал қилганини маълум қилди.

– Клуб учун аллақачон халқаро даражадаги икки юлдузни имзолаб қўйдим.

– “Имзолаб қўйдим” деганда нимани назарда тутяпсиз? Бу оғзаки келишувми ёки имзоланган шартнома?

– Агар мен президент этиб сайлансам, “Реал”да икки нафар йирик халқаро тоифадаги юлдуз тўп суради. Менда бу бўйича келишув мавжуд. Ушбу икки юлдуз клубнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли спорт лойиҳаси учун жуда зарур.

– Бу ҳақда кейинги икки ҳафта ичида эълон қиласизми?

– Катта эҳтимол билан, ҳа, – дея баёнот берди Энрике Рикельме.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ABC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›