
Манбага кўра, 34 ёшли ҳужумчи 18 ёшли ярим ҳимоячи Робиньо Жуниорни чалиб йиқитган ва у билан жанжаллашиб кетган. Ёш жамоадоши уни алдаб ўтганидан кейин Неймарнинг жаҳли чиққан ва ўзини беҳурмат қилинаётгандек ҳис қилган. Футболчилар ўзаро талашиб-тортиша бошлаган ва ҳатто Неймар ярим ҳимоячига қўл кўтарган.
Сантос ва Робиньо Жуниор вакиллари маълумотга изоҳ бермаган. Неймар томони эса, ўз навбатида, бу масаладан бехабарлигини билдирган.
Ҳозирда футболчилар ўртасидаги вазият ҳал бўлган. Неймар жамоадошидан узр сўраган.
"Сантос" 6 май куни Жанубий Америка Кубоги гуруҳ босқичи доирасида Парагвайнинг "Реколето" жамоаси билан ўйнайди.