"Насаф" стадионида ёритиш тизими янгиланмоқда

Sherzod Nurmatov
11 сен 2026, 17:05
Барчага маълумки, “Насаф” футбол клубига тегишли “Марказий” стадиони кўп йиллардан буён клублар ўртасидаги ҳамда турли ёшдаги терма жамоаларимиз иштирокидаги халқаро беллашувларга мезбонлик қилиб келмоқда.

“Ўзингизга маълумки, жорий мавсумда бош жамоамиз Осиё Чемпионлар Лигаси 2, қизлар жамоамиз эса Аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади.

4.jpg5.jpg

Жамоаларимизнинг халқаро турнирлардаги иштирокидан аввал “Марказий” стадионидаги ёритиш тизимини ФИФА ҳамда ОФК талабларига мослаштириш мақсадида янгилаш ишлари бошланди.

Мазкур ишлар якунлангач, стадиондаги ёритиш тизими халқаро учрашувларни юқори талаблар асосида ўтказиш имконини беради”, – дейилади қаршиликлар хабарида.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати