Доргу: “Сабаҳ” Чемпионлар Лигасига бекорга келиб қолмаган”

Sherzod Nurmatov
11 сен 2026, 16:00
“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Патрик Доргу Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган “Сабаҳ” устидан қозонилган ғалаба (4:0) ҳақида фикр билдирди.

“Тўртта урилган гол ва дарвоза дахлсизлиги — ажойиб оқшом. Айнан шу тарзда қайтиш ёқимли бўлди. Яхши жамоавий ўйин ва Англия чемпионатининг навбатдаги тури олдидан ишонч заряди.

Чемпионлар Лигасида осон ўйинлар бўлмайди, ҳар бир рақибга жиддий ёндашиш лозим. “Сабаҳ” Чемпионлар Лигасига бекорга келиб қолмаган. Уларда маҳорат кўриниб турибди. Ўйинга киришиб кетиш осон кечмади, аммо илк голни урганимиздан сўнг вазиятни назорат қилаётганимизни ҳис қилдик ва танаффусгача яна иккита гол урдик. Бу эса иккинчи бўлимда ҳамма нарсани янада кўпроқ назоратда ушлашга имкон берди”, – деди Доргу.

Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-турида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Атлетико”га қарши ўйнайди, “Сабаҳ” эса Праганинг “Славия” жамоаси билан тўқнаш келади. Ҳар икки баҳс 13 октябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›