

“Гўё Иньеста ва Хавининг энг ёрқин даврларини томоша қилаётгандек бўлдим. Бу икки ижрочининг бир майдондаги уйғунлиги — ҳақиқий сеҳр, Кобби Майну эса бу композициянинг мукаммал якуни.
Жорий мавсумда Чемпионлар Лигасидаги энг кучли ва мувозанатли ярим ҳимоя чизиғи айнан “Юнайтед”га тегишли”, – деди афсонавий футболчи.

Анрига кўра, Тилеманснинг майдонни кўриш қобилияти ҳамда Фернандешнинг креатив қарорлари ёш Майнунинг меҳнаткашлиги билан бирлашиб, “Олд Траффорд”да рақибларга имкон қолдирмайдиган триони шакллантирмоқда.


