

Рўзиқул Бердиев: “Ғалабадан хурсандмиз. Мухлисларимиз оқими кўпаймоқда. Клубдагилар яхши иш олиб боришмоқда.
Рақиб маҳорат ва тажриба бўйича биздан кучлироқ эди деб бемалол айтиш мумкин. Стандартларга эътибор қаратдик, “Бунёдкор”га босим ўтказдик. Содир бўлган хатолардан унумли фойдаландик”.
- Раҳматовнинг жароҳати жиддий эмасми? Шала кўринмади бугун…
- Бекжоннинг аҳволи тиббий текширувдан сўнг маълум бўлади. Шалада енгилроқ жароҳат ва шамоллаш бор эди. У кейинги баҳсларда иштирок этади деб ўйлайман.
- “Насаф” халқаро майдонда иштирокини бошлайди. Жамоа олдига қандай вазифа қўйилди?
- Ҳозирча раҳбарият билан бу борада суҳбатлашишга улгурмадик. Аммо улар бизни қўллаб-қувватлашмоқда. “Насаф”нинг мақсади доимгидек жиддий бўлади.
- Халқаро ўйинлар олдидан жароҳатлардан ташқари яна нима сизни безовта қилмоқда?
- Тўғри айтдингиз, жароҳатлар энг асосийси. Бундан ташқари футболчиларнинг толиқиши ҳам бор. Тикланишга кўпроқ эътибор қаратамиз.
- Олимпия терма жамоасига “Насаф”дан 5 нафар футболчи жалб қилинибди. Бу жамоага таъсир қиладими?
- Олдиндаги 2 та баҳсдан ўтиб олсак терма жамоалар танаффуси бўлади. Бу вақт ичида улар ҳам қайтиб келса керак.
- Шароф Муҳитдинов ўзининг энг яхши формасида дейиш мумкинми?
- Албатта. Шароф битта эмас бир нечта позицияда жамоага ёрдам беряпти.
- ОЧЛ 2 гуруҳидаги рақибларингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Бу мусобақада кучсиз жамоа бўлмайди. Турнирда мамлакат чемпиони ва вице-чемпионлари иштирок этади. Рақибларимиз жиддий.
- ОЧЛ 2даги рақибларингиз савиясини “Нефтчи”дан устун дея оласизми?
- Йўқ. “Нефтчи” Элит ОЧЛда иштирок этади. Таркиб жиҳатдан кучли.



