Ўзбекистон футзал МТЖнинг Европа сафари учун кенгайтирилган рўйхати маълум

Sherzod Nurmatov
11 сен 2026, 15:34
Бугун, 11 сентябрь санасидан футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади.


Испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендес бошчилигидаги терма жамоа аъзолари тўрт кун давомида ЎФА Терма жамоалар маркази спорт залида машғулотлар олиб боришади. Шундан сўнг Европа сафарига жўнаб кетишади.

ФИФА кунлари доирасидаги келишувга биноан Ўзбекистон миллий терма жамоаси Европанинг икки кучли терма жамоасига қарши тўртта назорат учрашуви ўтказиши режалаштирилган.

Венгрия билан икки учрашув

15 сентябрь куни эрта тонгда Будапешт шаҳрига йўл оладиган терма жамоамиз 17 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 18:00 да Венгрия терма жамоасига қарши илк халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади. Иккинчи учрашув эса 19 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 16:00 да бошланади.

Нидерландия билан икки учрашув

Венгрия сафаридан сўнг вакилларимиз 20 сентябрь куни Нидерландиянинг Амстердам шаҳрига йўл олади. “Лолалар мамлакати”да Хосе Мария Мендес шогирдларини Нидерландия Қироллиги терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви кутиб турибди.

Биринчи халқаро ўртоқлик учрашуви 21 сентябрь, иккинчи баҳс эса 22 сентябрь куни бўлиб ўтади.

2.jpg



Европа сафари олдидан Миллий терма жамоа йиғинига жалб этилган футзалчиларнинг кенгайтирилган рўйхати:

Дарвозабонлар: Аббос Элмуродов, Шавкат Ибрагимов

Ҳимоячилар: Машраб Адилов, Илҳомжон Ҳамроев, Шаҳзод Саъдиев, Шоҳжаҳон Шоназаров, Жамолиддин Сатторов
 
Қанот ўйинчилари: Қувончбек Жаҳонов, Ҳусниддин Нишонов, Хайрулла Солиҳов, Шаҳрам Фахриддинов, Суннатилла Жўраев, Асилбек Вафоев, Беҳруз Самиев, Аброр Аҳмедзянов, Жасур Ўринбосаров, Жавоҳир Абдулвосиев, Элдор Ниғматов

Ҳужумчилар: Музаффар Аҳаджонов, Бурҳониддин Содиқов, Абдулборий Илёсов

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›