Кейн: "Бавария" Чемпионлар Лигасининг умумий босқичидаёқ имкон қадар юқорироқ ўринни эгаллашни хоҳлайди"

Sherzod Nurmatov
11 сен 2026, 14:40
"Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган "Будё-Глимт" устидан қозонилган ғалаба (5:0) ҳақида фикр билдирди.

"Ҳар доим яхши бошлаб олиш муҳим. Олдинда "Бавария"ни узоқ йўл кутмоқда, аммо биз умумий босқичдаёқ имкон қадар юқорироқ ўринни эгаллашни истаймиз. Ўз майдонимиздаги илк баҳсда жуда ишончли ўйин кўрсатишни ва турнирдаги бутун иштирокимизга оҳанг беришни хоҳлагандик. Бизга яхши ташкиллаштирилган рақиб қаршилик кўрсатди, аммо оқшом ажойиб ўтди.

Ўтган мавсумда биз жуда яқин келгандик. Ярим финал тақдирини майда деталлар ҳал қилди. Энди бизда янги мавсум. Мураббий ғояларини жуда яхши тушуняпмиз ва ҳар қандай жамоага хавф туғдиришга қодирмиз", – дея Кейннинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-турида "Бавария" "Викинг"га қарши ўйнайди (13 октябрь), "Будё-Глимт" эса Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси билан тўқнаш келади (14 октябрь).

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›