

Учрашув 10 сентябрь куни Манчестердаги "Олд Траффорд" стадионида бўлиб ўтди ва "қизил иблислар"нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Дарвозамизни дахлсиз сақлаб қолганимиз ёқимли. Ҳужумдаги баъзи ҳаракатларимиз фантастик даражада эди. Ҳужумга ўтиш фазаларида хавфли эдик. Ҳимояда ҳам жуда яхши ҳаракат қилдик.
Ўйинчиларга муносиб баҳо бериш керак. Рақиб — осон жамоа эмас, улар қисқа паслар орқали ўйнайди ва тўпни олиб қўйиш учун сени кўп югуришга мажбур қилади. Ўйин доим у қадар қулай кечди деб бўлмаймади. Бироқ, ўйлайманки, бугун кўп нарсани яхши бажардик ва бу бизга натижа келтирди", – деди Кэррик.
"Манчестер Юнайтед" Чемпионлар Лигасидаги навбатдаги учрашувини 13 октябрь куни сафарда "Атлетико"га қарши ўтказади.



