

"Ўйлайманки, ҳаммаси барча учун идеал тарзда кечди. Айниқса, мухлислар учун. Улар учун бунчалик кўп гол кўриш жуда муҳим. Умуман олганда, барчаси ажойиб якунланди. Бу бизга кейинги ўйинлар олдидан мотивация қувватини тақдим этади", – дея Шешконинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-турида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетико"га қарши майдонга тушади, "Сабаҳ" эса Праганинг "Славия" жамоаси билан куч синашади. Ҳар икки баҳс 13 октябрь куни бўлиб ўтади.



