

Суперлига доирасида "Насаф" ва "Бунёдкор" жамоалари шу кунгача Қаршида жами 19 та ўйин ўтказишган.
Ушбу баҳсларнинг тенг ярмидан кўпида — 10 та ўйинда муроса кўчаси танланган. Меҳмонда ўйнашига қарамай,
"Бунёдкор" 5 та учрашувда зафар қучган бўлса, "аждарлар" ўз майдонида 4 маротаба ғалаба қозонган. Тўплар нисбати бўйича мезбонлар бироз олдинда: 20-17.
Эътиборли жиҳати, "қалдирғочлар" 2021 йилдан бери Қаршида ютқазмаяпти. Ўша мавсумдаги 0:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг тошкентликлар Қаршида кечган охирги 4 та ўйиннинг бирортасида майдонни мағлуб бўлиб тарк этишмаган (1 та ғалаба ва 3 та дуранг).
Маълумот учун, бугунги ўйин соат 20:00 да старт олади.



