

24 ёшли бразилиялик футболчи август ойида АПЛ доирасида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та самарали узатмани амалга оширди. Жоао Педро фаолиятида илк бор ойнинг энг яхши ўйинчиси номига сазовор бўлди.

Сўровнома жараёнида "Челси" форварди ўз жамоадоши Коул Палмер, шунингдек, Риккардо Калафьори ("Арсенал"), Райан Шерки ("Манчестер Сити"), Бруну Фернандеш ("Манчестер Юнайтед"), Мамаду Сангаре ("Брентфорд"), Константинос Цолакис ("Халл") ва Йоан Виссани ("Ньюкасл") ортда қолдирди.



