Монтальяни КОНКАКАФ раҳбарлигига қайта сайланишни режалаштирмоқда ва ФИФА президентлиги учун курашмайди

Sherzod Nurmatov
9 окт 2026, 14:10
КОНКАКАФ раҳбари Виктор Монтальяни ФИФА президентлиги лавозимига ўз номзодини қўймоқчи эмас.

Манбанинг қайд этишича, Монтальяни КОНКАКАФ ходимларига келаси йили конфедерация президентлигига қайта сайланишни режалаштираётганини маълум қилган. Бу эса унинг ФИФА раҳбарлиги учун Жанни Инфантино билан кураш олиб бормаслигини англатади.

КОНКАКАФ президенти сайлови ФИФА раҳбари сайловидан аввалроқ — 18 март куни Работда бўлиб ўтади. 61 ёшли Монтальяни КОНКАКАФни 10 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Инфантино ФИФА президенти лавозимини 2016 йилдан бери эгаллаб турибди. Таъкидланишича, Монтальяни ва УЕФА раҳбари Александер Чеферин жаҳон чемпионатлари ҳуқуқларини сотиш билан боғлиқ можародан сўнг ФИФА раҳбариятини ислоҳ қилиш бўйича биргаликда ишлашда давом этадилар.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›