"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда
27 янв 00:45
Янгиликлар
"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда
Бу ҳақда "L’Équipe" нашри хабар бермоқда.
Монегаскларнинг бу қарорига жамоадаги кетма-кет жароҳатлар сабаб бўлган. Аввалига асосий ҳимоячи Моҳаммед Салису тиззасидан оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Унинг ўрнига "Лестер"дан ижарага олинган Ваут Фас эса "Гавр"га қарши ўйинда (0:0) тўпиғини шикастлаб олди. Энг ёмони, Фаснинг ўрнига майдонга тушган Эрик Дайер ҳам ўша ўйиннинг ўзида жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
Хабарларга кўра, "Монако" Натан Аке трансфери бўйича музокаралар олиб борган, бироқ бу жараён тезда тўхтатилган. 30 ёшли нидерландиялик ҳимоячининг "Луи II" стадионига кўчиб ўтиши ҳозирча амалга ошмайдиган бўлди.
Айни дамда монегасклар ихтиёрида фақатгина битта соғлом марказий ҳимоячи — Тило Керер қолмоқда. Жамоа яқин кунларда Чемпионлар Лигаси доирасида "Ювентус"га қарши майдонга тушиши керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар