

"Gazzetta dello Sport" нашри маълумотига кўра, "Ньюкасл" ярим ҳимоячисига "Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Манкунианликлар эса футболчи учун 90 миллион евро таклиф қилишга улгурган ҳам.
Бироқ "Ньюкасл" Тоналини осонлик билан қўйиб юбориш ниятида эмас. Клуб раҳбарияти 26 ёшли италияликни лойиҳанинг энг муҳим ўйинчиларидан бири деб ҳисоблайди ва уни жамоанинг келажакдаги муҳим футболчиларидан сифатида кўрмоқда.
Тоналининг "Ньюкасл" билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Англия клуби ярим ҳимоячини 115 миллион еврога баҳоламоқда.



