Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди, у ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади

7 июн 2026, 08:25
Аргентина терма жамоаси матбуот хизмати марказий ҳимоячи Леонардо Балердининг жароҳат олгани ҳақида хабар берди.

"Марсель" клубининг 27 ёшли футболчиси ўнг оёқ болдир мушагини шикастлаб олган ва бўлажак Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди.

ЖЧ-2026 саралаш босқичида Балерди Аргентина таркибида еттита учрашувда майдонга тушган эди.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Аргентина Жазоир, Австрия ва Иордания билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com