

"Биз фаворит эмасмиз, лекин у ерга ҳаммани ер тишлатиш учун кетяпмиз. Мен биз фаворитлардан устунмиз демаяпман, мен биз бошқаларнинг барчасидан кучлироқмиз деяпман. Биз буни уддалаймиз, ҳаммаси шунга бориб тақалади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, чўққига чиқиш учун қаршимиздан чиққан ҳар бир рақибни енгишимиз шарт. Биз кучли учликни биламиз, аммо улардан кейин ким келишини билмаймиз. Келинг, бу ҳақда ўйлайлик ва эътиборимизни айнан ўша кучли учликка қаратайлик. Бу шунчаки бир талқин, аммо бу ҳам ҳаётнинг бир қисмидир", — деди Дешам M6 Info YouTube-каналидаги видеода.



