Скалони Жаҳон чемпионати олдидан Мессининг ҳолати ҳақида гапирди

7 июн 2026, 09:40
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Жаҳон чемпионати арафасида жамоа сардори Лионель Мессининг жисмоний ҳолати хусусида фикр билдирди.

"Интер Майами"нинг 38 ёшли ҳужумчиси терма жамоа ихтиёрига чап сон орқа мушакларидаги чарчоқ (жароҳат аломати) билан етиб келган эди.

"Лео ўзини яхши ҳис қилмоқда. У машғулотларнинг бир қисмини умумий гуруҳда ўтказди ва бу яхши белги. У бутунлай алоҳида шуғулланаётгани йўқ, аста-секин спорт формасини тиклаб бормоқда. Эҳтимол, Лео ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиб, ушбу икки баҳсдан бирида бир неча дақиқа ҳаракат қилар. Бу эртага бўладими ёки кейинги ўйиндами, буни кузатамиз. Аммо у ўзини анча яхши ҳис қилмоқда ва бу бизга хотиржамлик бағишлайди", — дея Скалонининг сўзларини келтиради ESPN.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›