Эндрикнинг голи Бразилияга Миср устидан ғалаба келтирди

7 июн 2026, 07:35
2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Бразилия ва Миср терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин АҚШнинг Кливленд шаҳридаги "Кливленд Браунс" стадионида ўтказилди ва "пентакампеонлар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар таркибида ярим ҳимоячи Бруно Гимарайнс ва ҳужумчи Эндрик гол уришга муваффақ бўлишди. Меҳмонларнинг ягона жавоб тўпини "фараонлар" хавбеки Мостафа Зико киритди.

Бразилия ва Миср миллий терма жамоалари АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишади. Мусобақа 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлигача бўлиб ўтади. Бразилия терма жамоаси "С" гуруҳидан жой олган бўлиб, унда Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши баҳс олиб боради. Миср эса "G" гуруҳида Белгия, Эрон ва Янги Зеландия миллий терма жамоалари билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia