Франция терма жамоаси юлдузи Жаҳон чемпионатига беш кун қолганда жароҳат олди

7 июн 2026, 08:50
Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе миллий жамоа машғулотини вақтлироқ якунлаб, майдонни ёлғиз ўзи тарк этди.

Бу ҳақда таниқли африкалик журналист Micky Jnr ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар тарқатди.

Манбанинг берган маълумотига кўра, Мбаппе жароҳат сабабли машғулотни охиригача етказа олмаган. Тафсилотлар ҳозирча ошкор қилинмаяпти, бироқ 8 июнь куни Франция терма жамоасини ЖЧ-2026 олдидан Шимолий Ирландияга қарши сўнгги назорат учрашуви кутмоқда ва унда французга дам берилиши мумкин.

Франция терма жамоаси гуруҳ босқичида Сенегал, Норвегия ва Ироқ билан тўқнаш келади. Турнирдаги илк ўйинини французлар 16 июнь куни Сенегалга қарши ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/Micky Jnr