ФИФА президенти терма жамоамизга омад тилади

7 июн 2026, 09:15
ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига омад тилади.

Ўзбекистон терма жамоасига бу ёзда 🇨🇦🇲🇽🇺🇸 Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган ФИФА Жаҳон чемпионатида омад тилайман!

Жаҳон футбол саҳнасидаги тарихий дебютини ўтказадиган #МиллийЖамоаъга энг эзгу тилакларимни билдираман. Мухлисларини фахрлантириш, тарихда янги саҳифа очиш ва бутун дунёга ўз имкониятларини намойиш этиш йўлида уларга муваффақият тилайман!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UzbekistanFA