

Ҳозирги вақтда томонлар оптимистик кайфиятда бўлиб, якуний келишувга эришишга умид қилмоқдалар. "Реал" футболчи учун тахминан 10 миллион евро сўрамоқда. "Аякс" мадридликлар сўраган суммага яқинлашишга тайёр, музокаралар эса ижобий йўналишда кетмоқда.
Амстердам жамоасининг янги бош мураббийи Мичел Себальосни жамоада муҳим фигурага айланишига ишонтирди. 29 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум Ла Лигада 16 та ўйин ўтказди.
Шунингдек, "Бетис" ҳам Себальосни сотиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.



