"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди

7 июн 2026, 11:33
"Манчестер Юнайтед" АПЛдан янги ҳужумчи топди.

"Қизил иблислар" "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Жан-Филипп Матета фойдасига танлов қилишди. "Бургутлар" футболчи учун камида 50 миллион евро сўраши кутилмоқда. Форварднинг меҳнат шартномаси келаси йилнинг ёзида тугайди. Transfermarkt футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Жан-Филипп Матета ўтган мавсумда "Кристал Пэлас" сафида 50 та ўйин ўтказди. Унда ҳужумчи 16 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: fichajes.com