

Лионель Скалони шогирдлари ўртоқлик учрашувида Исландияни йирик ҳисобда мағлуб этди (3:0). 38 ёшли "Интер Майами" ҳужумчиси иккинчи бўлимда майдонга тушиб, пенальтидан гол урди.
Учрашувдан сўнг исландияликлар ҳужумчиси Даниэль Гудьонсен Месси олдига келиб, унинг отаси Эйдур ўтмишда Лео билан "Барселона"да бирга ўйнаганини тушунтирди.
Месси ва кичик Гудьонсен қўл бериб кўришди, бағрига босишди ва самимий суҳбатлашишди.
Ўйиндан кейин Месси журналистларга уни дарҳол танимаганини айтди: "У мендан: "Мени танийсизми?" деб сўради. Мен ҳайрон қолдим. Ростдан ҳам эслай олмадим, ўша пайтда у жуда кичик бола эди".
Эйдур Гудьонсен 2006–2009 йилларда "Барселона" сафида Месси билан бирга тўп сурган. 2008/09 мавсумида у каталонияликлар билан Испания чемпионати, Испания Кубоги ва Чемпионлар лигасини ютиб, треблга эришган.



