

Манба маълумотига кўра, Мадрид клуби 29 ёшли испаниялик футболчи учун тахминан 50–60 миллион евро таклиф қилмоқчи.
Хабар қилинишича, Родри "Реал"га ўтишни хоҳлаётгани сабабли "Манчестер Сити"нинг шартномани узайтириш бўйича таклифини рад этган. Шу билан бирга, футболчи Мадрид клуби билан шахсий шартнома шартларини аллақачон келишиб олгани айтилмоқда.
Энди "Реал" трансфер қиймати бўйича Англия клуби билан келишиб олиши керак бўлади. "Манчестер Сити" аввалроқ жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирини олиб қолишга умид қилаётган эди.



