

"Дерби ўз номи билан дерби. "Пахтакор" — "Бунёдкор" қарама-қаршилиги доим қийин ўйин бўлиб келган. Бундай ўйинларда таркиб ва бошқа омиллар аҳамиятини йўқотади. Ҳамма бор кучи билан курашади. Ўз имкониятидан унумли фойдаланган жамоа ғалаба қозонади", — дейди Бўриев.
— "Пахтакор" кетма-кет 3 та ўйиндан бери гол ургач, ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнамоқда. Бу кўпроқ нима билан боғлиқ: жисмоний ёки руҳий омилми?
— Ўйин динамикасига, ҳаво ҳароратига боғлиқ. Рақиб ҳам қараб турмайди, ҳисобдан келиб чиқиб ҳужумга ўтади. Орқа чизиқда эҳтиёткорликни сақлаган ҳолда қарши ҳужумларга чиқяпмиз, фақат иккинчи гол етишмаяпти.
— Рақибдаги муаммолар фонида устунлик "Пахтакор" томонида бўлдими?
— "Пахтакор"га қарши ҳамма икки карра куч билан тайёрланади. Дербида бу каби омиллар катта роль ўйнамайди.




