Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда"

Оқил Абдубарноев
9 окт 2026, 12:05
"Персеполис" жамоаси бош мураббийи Меҳди Тартар Эрон миллий терма жамоасининг сўнгги натижалари ва Ўзбекистонга қарши тез-тез ўтказилаётган учрашувларини кескин танқид қилди.

Мутахассис матбуот анжуманида Эрон терма жамоаси ҳам ўйин сифати, ҳам натижа борасида ёмон кўрсаткич қайд этаётганини таъкидлади. Мамлакатдаги мураккаб вазият сабабли жамоанинг ўз уйида мезбонлик қила олмаётгани ушбу пасайишнинг асосий сабабларидан бири сифатида кўрсатилган.

Шунингдек, Тартар Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан мунтазам равишда ўйинлар ташкил этилаётганига жиддий эътироз билдириб, бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади:

"Тинимсиз Ўзбекистон билан ўйнайверамиз, бу эса жамоамиз обрўсини туширишдан бошқа ҳеч нарса бермади. Бу муаммолар терма жамоага катта зарар етказяпти".

Ушбу вазиятни ўнглаш мақсадида "Персеполис" устози ОАВ орқали очиқ танқид қилиш ўрнига, келаси ҳафта Эрон терма жамоаси мураббийлар штаби билан ёпиқ учрашув ўтказиб, таркиб ва техник муаммоларни бартараф этишда ўз ёрдамини таклиф қилиш ниятида эканини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Tasnim

Сўнгги янгиликлар

Барча ›