

Мутахассис Ўруновнинг клуб билан амалдаги шартномаси икки ойдан сўнг якунига етиши ва бу ҳолатдан хавотирда эмаслигини қатъий таъкидлади:
"Ҳар доим айтганман, "Персеполис" барча мураббий ва ўйинчилардан буюкроқ. Аслида ўйинчиларнинг ўзлари "Персеполис" билан шартномани узайтириш ортидан юришлари керак. "Персеполис" буюк жамоа ва барча бу либосни фахр билан кийиши лозим".

Шунингдек, Тартар Жалолиддин Машариповнинг воситачилигида Остон Ўруновнинг "Истиқлол" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни оддий миш-миш деб атади:
"Бу миш-миш, сиз ҳам эшитгансиз, биз ҳам эшитдик. Барча футболчилар билан яхши машғулот ўтказяпмиз ва мен машғулотларни биринчи ўринга қўядиган мураббийларданман. Яхши машқ қиладиган ўйинчилар мен учун муҳим ва бундан ортиқ гапира олмайман".



