

Бу ҳақда парижликлар матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳар икки футболчи 10-11 октябрь кунлари, шанба ва якшанбада машғулотларга қайтади. Ўйинчиларда жароҳат борлиги ҳақида хабар берилмаган.
ПСЖ мавсум давомида иккинчи бор Дембелега қўшимча дам олиш имконини бермоқда. 28 август куни форвард Лига 1’нинг 2-тури доирасида "Лилл"га қарши сафар ўйинини (2:2) ўтказиб юборганди, ўшанда унга 6 кунлик дам олиш берилганди.
29 ёшли Дембеле 2026/27 йилги мавсум парижликлар сафида барча турнирларда 7 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. 24 ёшли Мендеш ҳисобида эса 5 та баҳс мавжуд.



