Рустам Ашурматов: "Норчаев ўз имкониятидан унумли фойдаланди"

Narzulla Saydullayev
8 окт 2026, 11:50
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Истиқлол" ҳимоячиси Рустам Ашурматов сайтимизга интервью берди.

- Эронда Жаҳон чемпионатидан кейин деярли катта ўзгаришлар бўлмади. Эрон матбуоти бош мураббийдан норозими?

- Эронда мураббийдан норозилар кўп, лекин уларда Осиё Кубогидан кейингина ўзгариш юз беради деб ўйлайман.

- Эронга қарши баҳсда Ўзбекистон сиз кутгандек ўйнай олдими?

- Эронга қарши ўйин яхши ўтди. Йигитлар ишончли ҳаракат қилишди. Охирги йилларда улар билан кўп тўқнаш келмоқдамиз. Йигитлар бемалол курашиб, улардан кучли эканлигимизни майдонда кўрсата олишди.

3.jpg

- 4 ҳимоячили тактикага ўтганимиз бу ўйинга қанчалик таъсир қилди?

- Ҳар бир схемани яхши ва ёмон томонлари бор. Ҳа, 4 ҳимоячили тактикада олдинда имконятларимиз ошади, вариантлар кўпаяди, аммо кучли жамоаларга қарши уйнаганда бизга кўпроқ ҳимоя муҳим бўлади. Ҳар бир муррабийнинг футболга бўлган қараши мавжуд, шундан келиб чиқиб жамоани ўша схемага тайёрлайди. Умид қиламанки, бу схема ҳам иш беради ва жамоамиз ўзи хоҳлаган ўйинни қура олади.

- Каннаваро йиғинга чақирилмаган футболчиларга қўнғироқ қилди, деган гаплар чиқди. Сизга ҳам телефон қилдими? Суҳбат қандай кечди?

- Ҳа, тўғри. Каннаваро кўплаб футболчиларга қўнғироқ қилди, шу қатори менга ҳам. Яширадиган ҳеч гап бўлмади, суҳбат оддий кечди. Нимага чақирмагани, ҳолат қанақалиги ва бошқа футболчиларни синаб кўрмоқчилигини тушунтириб, бизнинг ўйинларимизни ҳам кузатиб бораётганини таъкидлаб ўтди.

- Эрон чемпионатида легионерлар камайиб қолгани чемпионат савиясига таъсир кўрсатдими?

- Легионерлар камайгани Эрон чемпионати савиясига деярли таъсир кўрсатмади. Сабаби асосий таркибда ўйнамаётган ва жамоасига керак бўлмаган легионерлар кетишди. Жамоалар ўзларига керакли бўлган футболчиларни ушлаб қолишга максимум ҳаракат қилишди ва бунга қисман эришишди.

2.jpg

- Терма жамоага чақирилган қайси ёш футболчи сизда илиқ таассурот қолдирди?

- Тўғрисини айтсам, терма жамоага чақирилган ёш футболчиларга кўп ҳам вақт берилмади, 10-15 дақиқада ниманидир кўриш қийин. Ўйнаганлардан эса менга Норчаев ёқди, уни яхши биламан, савияли ҳужумчи, ўз имкониятидан унумли фойдаланди деб ҳисоблайман.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›