Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти

Iskandarov Abdulaziz
7 окт 2026, 08:33
Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча ФИФА кунлари доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Курашларга ва вазиятларга бой ўтган баҳсда омад мезбонларга кулиб боқди (2:0). Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Корея билан ўйинлардаги голсиз серияси 3 та ўйинга етди яъни 270 дақиқага етди.

Вакилларимиз охирги маротаба 2016 йил меҳмонда рақиб дарвозасини ишғол этган, голга Марат Бикмаев муаллифлик қилган эди.

2017. Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:0

2018. Жанубий Корея - Ўзбекистон 4:0

2026. Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:0

Ўхшаш янгиликлар

Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›