

Хорватиялик футболчи клуб билан 2031 йилгача шартнома имзолади ва унда шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд.
Аввалроқ "Тоттенхэм"га ўйинчи учун 46+4 миллион фунт стерлинг тўланиши ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, "шпорлар" ҳимоячининг кейинги сотувидан 20 фоиз улуш олишади.
Вушкович ўтган мавсумни ижара асосида "Гамбург"да ўтказди. У Бундеслигада 28 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди.



